UZBNEWS

Ҳалк ТВ эгаси: Туркия ҳукумати телеканални «йўқ қилди», яна 9 киши ҳибсда

Туркиянинг мухолифатпараст Ҳалк ТВ телеканали эгаси Жафер Маҳирўғлу мамлакат ҳукумати канални «йўқ қилганини» маълум қилди. Лондонда яшовчи канал эгасининг сўзларига кўра, шу ҳафта телеканал билан боғлиқ тўққиз киши пул ювиш, порахўрлик ва чалғитувчи маълумот тарқатиш айбловлари билан ҳибсга олинган.

Истанбул бош прокуратураси ҳибсга олинганлар орасида каналнинг икки собиқ бошловчиси борлигини билдириб, уларни пул эвазига «ёлғон репортажлар» тайёрлашда айблади, хорижда бўлган янгиликлар координатори Куршад Ўғузга нисбатан эса ҳибс ордери чиқарилган. Ўтган ой Ҳалк ТВ биносида тинтув ўтказилиб, жонли эфир тўхтатилган ва ҳукумат каналга янги бошқарувчи тайинлаган эди.

Маҳирўғлу айбловларни «мутлақо нотўғри» деб атади, ҳукумат эса медиа ходимларини журналистик фаолияти учун ҳибсга олмаслигини таъкидлайди.

UZBNEWS иловасида ўқиш