UZBNEWS

Тошкентда Ойбек кўчаси ҳудудида тўртта янги автобус бекати ташкил этилди

Тошкентнинг Ойбек кўчаси ҳудудида тўртта янги жамоат транспорти бекати ташкил этилди, энди улардан 9 та автобус йўналиши йўловчилари фойдаланиши мумкин. Ойбек кўчасидаги бекатда 2-, 12-, 55-, 80-, 81-, 97-, 127- ва 196-йўналишлар, Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасида эса 2-, 12-, 22-, 55- ва 80-йўналишлар тўхтайди.

Қарор энг яқин бекатгача анча масофани пиёда босиб ўтишга мажбур бўлган аҳолининг кўплаб мурожаатлари асосида қабул қилинган. Марказ маълумотига кўра, жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш унинг фаолиятидаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.

Аҳоли янги бекатлар ташкил этиш ёки мавжудларида шароитни яхшилаш бўйича таклифларини Телеграм-бот орқали юбориши мумкин.

UZBNEWS иловасида ўқиш