Украина Россияга Қора денгизда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди
Украина халқаро ҳамкорлар кўмагида Россияга Қора денгизда сулҳ ўрнатишни таклиф қилди, ташаббус жаҳон бозорларига озиқ-овқат етказиб бериш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. «Биз сулҳга тайёрмиз.
Музокаралар жараёнида фаол рол ўйнаётган Ҳиндистон, Туркия ва Мисрдан миннатдормиз. Биз Россиянинг жавобини кутяпмиз», — деди 27-ноябрь куни Киевдаги озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференсияда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиха.
Унинг сўзларига кўра, Россия Киевга Россия нефт саноатига зарба беришдан воз кечишни таклиф қилган, Украина эса бу масалани фақат икки мамлакат энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш бўйича кенгроқ келишув доирасида муҳокама қилишга тайёр.