UZBNEWS

АҚШ Хитой, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи каби 14 ҳамкорига янги божлар таклиф қилди

АҚШ Савдо вакиллиги чоршанба куни Хитой, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи каби 14 та асосий савдо ҳамкорига нисбатан янги божлар жорий этишни таклиф қилди. Ҳар бир давлат учун максимал ставкалар 20 фоиздан 40 фоизгача бўлиб, энг катта зарба Хитойга тушади: 10-январгача янги савдо келишувига эришилмаса, унинг маҳсулотларига 40 фоизгача бож солиниши мумкин.

Вашингтон бу чораларни АҚШ ишлаб чиқаришига зарар етказаётган адолатсиз савдо амалиётлари, жумладан, «ортиқча саноат қувватлари»га жавоб деб изоҳламоқда, улар 1974-йилги Савдо тўғрисидаги қонуннинг 301-бўлимига асосланади. Божлар аниқ қачон кучга кириши номаълум, бироқ улар энг эрта январдан бошланиши мумкин — деди АҚШлик юқори мартабали амалдор АФП агентлигига.

Хитой АҚШни «сиёсий манипуляция»да айблади ва зарур чоралар кўриш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдирди, Европа Иттифоқи эса бу қадамга кескин қарши эканини маълум қилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш