UZBNEWS

Тошкентда 122 нафар хорижлик ишлаган иккита ноқонуний колл-марказ фош этилди

Тошкентда Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари фуқаролари томонидан ноқонуний ташкил этилган иккита колл-марказ фаолиятини фош этди. Тезкор тадбир давомида 122 нафар чет эл фуқароси аниқланиб, ашёвий далил сифатида хорижий мобил алоқа операторларига тегишли 1000 дан ортиқ СИМ-карта олинди.

Бу шахслар Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларида оммалашган онлайн платформалар орқали фирибгарлик схемаларини амалга ошириш ва зарарли ҳаволалар юбориш йўли билан хорижий давлатлар фуқароларининг пул маблағларини ўзлаштириш билан шуғулланган — дейилади хабарда. Шунингдек, улар жами 64 895 УСДТ миқдоридаги криптоактивларнинг ноқонуний айланмасини амалга оширгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш