Эронда намойишда қатнашган эгизак опа-сингиллардан бири ўлимга ҳукм қилинди
Эрон суди 2026-йил январь ойида ҳукуматга қарши намойишларда қатнашган 21 ёшли Таранеҳ Раҳимийни осиб ўлдириш жазосига ҳукм қилди, унинг эгизак синглиси Ромина эса 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Таранеҳ Эрон қонунчилигида «Худога қарши уруш олиб бориш» деб талқин қилинадиган «моҳаребе» жиноятида айбдор деб топилган, Роминага эса ушбу жиноятни содир этишга кўмаклашганлик айби қўйилган.
Қариндошларнинг маълум қилишича, опа-сингиллар ҳибсда қийноққа солинган ва таҳдидлар остида айбни тан олишга мажбурланган, Таранеҳнинг ўзи ҳам судда кўрсатмалари қийноқлар остида олинганини айтган. Улар январь ойи охирида қўлга олинган, оиласи эса уч ойдан ортиқ вақт давомида уларнинг қаерда сақланаётганидан хабар топа олмаган.
БМТнинг Эрон бўйича махсус маърузачиси Май Сато маълумотларига кўра, Исфаҳон шаҳрида бир иш доирасида 10 киши ўлим жазосига ҳукм қилинган.