Беларус солиқ қарзи сабабли 1-декабрдан Спотифйъни блоклайди
Беларус ҳукумати 2026-йил 1-декабрдан мамлакат ҳудудида Спотифй мусиқа стриминг хизматига киришни чекламоқчи. — деб хабар берди 27-ноябрь куни Беларус Солиқлар ва йиғимлар вазирлиги ўзининг расмий Телеграм-каналида. Вазирлик маълумотига кўра, хизмат огоҳлантиришларга қарамай 20 фоизлик ҚҚС бўйича қарзини тўламаган, чекловлар эса қарз узилгунига қадар амал қилади.
Солиқ идораси обуначиларга обуна учун тўланган маблағни қайтариш юзасидан компанияга мурожаат қилишни тавсия этди. Спотифй маълумотларига кўра, Беларусда хизматдан 58 мингга яқин киши фойдаланган, компания вакиллари эса вазиятга изоҳ бермаган.