UZBNEWS

Икки ойда маҳаллалардан 2,5 млн тоннадан ортиқ маиший чиқинди олиб чиқилди

Ўзбекистонда 1-октябрдан бошлаб икки ой давомида ўтказилган «Тозалик ва озодалик» тадбирлари доирасида 9300 та маҳалла ҳудуди тозаланиб, жами 2 млн 554 минг тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилган. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди. Ишларга 102 та санитария-тозалаш корхонаси, 9500 нафардан ортиқ ходим ҳамда 3200 дан зиёд махсус техника жалб этилган.

Тадбирларни ташкил этиш учун агентликда республика ишчи штаби тузилган. Аввалроқ Тошкент шаҳрида 2027-йилдан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун ойлик тўловни киши бошига 8400 сўмдан 11 200 сўмгача ошириш таклиф этилгани, лойиҳа шаҳар кенгашининг доимий комиссияси томонидан маъқуллангани хабар қилинганди.

UZBNEWS иловасида ўқиш