Австралия шарқий соҳилида кучли бўронлар: йўлларни сув босди
Австралиянинг шарқий штатларида кучли бўрон ва жала сабабли об-ҳаво ҳамда сув тошқини бўйича огоҳлантиришлар эълон қилинди. Бўронли фронт марказий Квинсленддан Янги Жанубий Уэлс орқали Виктория ва Тасманиягача ҳаракатланмоқда.
Виктория штати фавқулодда вазиятлар хизмати кўнгиллиларига шанба куни соат 6:00 га қадар 340 дан ортиқ ёрдам сўрови келиб тушган, уларнинг аксарияти қулаган дарахтлар, биноларнинг шикастланиши ва сув тошқини билан боғлиқ. Тунда штатдаги энг кўп ёғин Амфитеатр сув омборида қайд этилиб, 85,4 мм ни ташкил этди.
«Биз жанубий Квинсленд, Янги Жанубий Уэлснинг ички ҳудудлари, Виктория ва Тасманияга таъсир қиладиган жуда фаол тизимни кузатмоқдамиз» — деди Метеорология бюроси вакили Хелен Рид.