Софияда Марсел ўйинидаги зўравонлик сабабли Франсия элчихонаси олдида намойиш
Болгария фуқаролари Софиядаги Франсия элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказиб, франсуз томонидан чоралар кўришни талаб қилишди. Бунга пайшанба куни Европа лигаси доирасида «Марсел» ва «Левски София» ўртасида бўлиб ўтган ўйиндаги зўравонлик сабаб бўлди.
Воқеа оқибатида «Левски София»нинг олти нафар мухлиси касалхонага ётқизилди. Франсия ҳукумати воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
Хабарларга кўра, болгариялик мухлислар томонидан натсистча салом берилгани ҳам қайд этилган.