Ғазода Исроил зарбаси «Чегара билмас шифокорлар»нинг икки ходимини ҳалок қилди
Ғазода «Чегара билмас шифокорлар» (МСФ) ташкилоти фаолият юритаётган клиникага Исроил томонидан берилган зарба оқибатида икки қоровул ҳалок бўлди. Шу билан ташкилотнинг ҳалок бўлган ходимлари сони 17 нафарга етди.
МСФ ҳужумни «тўғридан тўғри зарба» деб атади ва клиникадаги ташкилот белгилари кўриниб турганини, Исроил унинг жойлашувини билганини таъкидлади. Исроил эса ҳалок бўлган икки киши Ҳамас жангарилари бўлганини маълум қилди — дейилади хабарда.