Геймерлар сунъий интеллект ва сизиб чиққан файллар орқали ГТА 6 ни PC’ga кўчирмоқда
Гранд Theft Ауто 6 консолларда чиққанидан бир ҳафта ўтмай, дастурчилар ва геймерлар сунъий интеллект воситалари ёрдамида ўйиннинг норасмий PC версиясини яратишга уринмоқда. Rockstar ҳали расмий PC версиясини эълон қилмаган, ГТА 5 ҳолатида эса компютер версияси консолдаги чиқишдан 19 ой кейин тақдим этилган эди.
Ноябрь ойида Cyberleek номли хакер ёки хакерлар гуруҳи ўйиннинг Хбох учун деярли тўлиқ ишлаб чиқиш версияси деб даъво қилинган файлларни тарқатган. Rockstar ва Таке-Two Interactive сизиб чиққан версиянинг ҳақиқийлигини тасдиқламаган, бироқ Таке-Two GitHub каби платформалардаги лойиҳаларга нисбатан уларни олиб ташлаш талабини юборган.
Маълумот учун, ўйин чиққан илк тўлиқ кунида 3,8 млрд долларлик рекорд савдо кўрсаткичига эришган — бу тарихдаги энг йирик кўнгилочар маҳсулот тақдимоти ҳисобланади.