UZBNEWS

Пуэрто-Рикода минглаб одамлар электр нархи ва қимматчиликка қарши намойиш қилди

Пуэрто-Рико пойтахти Сан-Хуанда жума куни минглаб одамлар рекорд даражадаги электр энергияси тарифлари, турмуш қимматлашуви ва асосий хизматлар ёмонлашувига қарши «Миллий ғазаб куни» намойишига чиқди. Ташкилотчилар ҳисобига кўра, аксияда 8 мингга яқин киши қатнашган, намойишчилар оролнинг асосий автомагистралларидан бирини эгаллаб, унинг ёпилишига сабаб бўлган — деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Касаба уюшмаларидан диний ташкилотларгача бўлган 30 га яқин гуруҳ уюштирган намойиш губернатор Женнифер Гонсалес 2025-йил январида лавозимга киришганидан бери энг йирик норозиликлардан бири бўлди. Яқинда айрим маиший истеъмолчилар учун ойлик электр тўловлари тахминан 18 фоизга ошган, баъзи намойишчилар эса оролда электр узатиш ва тақсимотини бошқарувчи хусусий Лума Энергй компаниясини айблади.

Пуэрто-Рико Олий суди чоршанба куни ҳукуматнинг Лума билан шартномасини бекор қилишни маъқуллаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш