UZBNEWS

Қарийб 2 минг ҳолатда ўткир тиғли жисм олиб юриш факти аниқланди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида қарийб 2 000 та ҳолатда ўткир тиғли жисмларни олиб юриш фактлари аниқланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда чора кўрилди — дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Тадбирлар қайси муддатда ўтказилгани ва қайси ҳудудларни қамраб олгани ҳақида хабарда батафсил маълумот келтирилмаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш