Швецияда ДЕҲБ ва аутизм ташхисини қайта баҳоловчи клиника баҳс уйғотди
Швецияда давлат томонидан молиялаштириладиган Моттагнинг Неуропсйкиатри клиникаси диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми (ДЕҲБ) ҳамда аутизм ташхисларини бепул қайта баҳоламоқда — шифокорларнинг фикрича, бу дунёдаги фақат шу мақсадга ихтисослашган илк клиника. Ойда бир кун ишлайдиган клиникага юзлаб одамлар мурожаат қилган, уларнинг аксарияти ташхис полиция ёки ҳарбий хизматга киришда тўсиқ бўлганини айтган ёшлардир.
Швецияда 2021-йилдан буён бундай ташхисли шахслар полицияга ариза бера олади, бироқ хусусий тартибда 15 минг кронагача турадиган тиббий маълумотнома талаб қилинади. Клиниканинг бош психологи Себастян Лундстрём бу ташхисни бекор қилиш эмас, балки инсон ҳозирги ҳолатини қайта баҳолаш эканини таъкидлаган.
Танқидчилар эса бу ҳолатлар умрбод давом этишини эслатиб, ёндашув стигмани кучайтириши ва керакли ёрдамдан маҳрум қилиши мумкинлигидан хавотирда — дейди «Аутисм Скåне» ташкилоти раиси Навид Ганнад.