UZBNEWS

Канар ороллари яқинида мигрантлар қайиғида камида саккиз киши ўлик ҳолда топилди

Испаниянинг Канар ороллари яқинида қутқарилган, 100 га яқин киши бўлган қайиқда камида саккиз мигрантнинг жасади топилди — деб хабар берди Испания денгиз қутқарув хизмати. Хизмат маълумотига кўра, бортда саккиздан ўнгача жасад бўлган, олти киши оғир аҳволда ҳаво транспортида касалхонага етказилган.

Қайиқ Эл-Ерро оролидан 39 денгиз мили (72 км) жанубда топилиб, Ла-Эстака портига шатакка олинган. Октябрдан бери оролларга келаётган мигрантлар сони ортиб, шу ҳафта бошида бир кунда рекорд даражадаги 2100 киши етиб келган, маҳаллий ҳокимият эса шу ой бошида фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Фожиа иммиграция асосий масалага айланган Испания умумий сайловларидан икки кун олдин юз берди.

UZBNEWS иловасида ўқиш