БЙД бир қувватлашда 900 км юрадиган Whale электр минивени эълон қилди
Хитойнинг БЙД компанияси Whale номли флагман электр минивен эълон қилди. Унинг бир марта қувватлашдаги юриш масофаси тахминан 900 км деб баҳоланмоқда.
Компания маълумотига кўра, автомобил батареясини 10 фоиздан 97 фоизгача 9 дақиқада, 10 фоиздан 70 фоизгача эса 5 дақиқада қувватлаш мумкин. Узунлиги 5270 мм бўлган минивен етти йўловчи ва еттита чамадонга мўлжалланган, автоном ҳайдаш учун LiDAR билан жиҳозланади.
Моделнинг 400 км юрадиган плуг-ин гибрид версияси ҳам чиқарилади, Хитойда сотувлар 2027-йилнинг биринчи чорагида тахминан 300 минг юан нархда бошланиши режалаштирилган.