Тайванда атом энергетикасини қайта тиклаш бўйича референдум ўтказилмоқда
Тайван сайловчилари шанба куни маҳаллий сайловлар билан бир вақтда атом энергетикасига қайтиш бўйича референдумда овоз бермоқда. Бу оролда сўнгги саккиз йил ичида атом энергетикаси масаласида ўтказилаётган тўртинчи овоз бериш бўлиб, у охирги ишлаётган реактор ёпилганидан 18 ой ўтиб бўлиб ўтмоқда.
Референдум мухолифатдаги Гоминдан партияси томонидан таклиф этилган, ҳукмрон Демократик тараққиёт партияси эса сайловчиларни «йўқ» деб овоз беришга чақирмоқда. Таклиф қабул қилиниши учун «ҳа» овозлари «йўқ» овозларидан кўп бўлиши ва барча сайловчиларнинг тўртдан биридан ошиши керак.
Масала яримўтказгич ва сунъий интеллект саноатида электр энергиясига талаб ортаётгани ҳамда энергия хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар фонида яна кун тартибига чиқди, Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, Тайван энергиянинг 97 фоиздан ортиғини импорт қилади.