UZBNEWS

Кенияда секта раҳбари Пол Маккензи 123 издоши ўлимида айбдор деб топилди

Кения суди Гоод News Интернатионал Чурч асосчиси ва пастори Пол Маккензини 123 нафар издошининг ўлими учун одам ўлдиришда айбдор деб топди. Ҳукм жума куни Момбаса шаҳрида чиқарилди, у билан бирга 29 нафар издоши, жумладан, рафиқаси Рода Мумбуа ҳам айбдор деб топилди.

Маккензи издошларига «ўлгунча рўза тутиш бўйича кўрсатма берган» — деди судя Алекс Итуку. Маккензи айбини тан олмади, адвокатларидан бири ҳукм эълон қилингандан сўнг шикоят беришини маълум қилди.

Бундан олдин, 6-ноябрда у 191 кишининг, жумладан, 190 нафар боланинг қотиллиги учун 200 йилга озодликдан маҳрум этилган, Шакаҳола ўрмонида эса 400 дан ортиқ жасад топилган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш