UZBNEWS

Ҳукумат 2030-йилгача озуқа етиштиришни деярли икки баравар оширмоқчи

Ўзбекистон ҳукумати 2030-йилга бориб чорвачилик учун озуқа етиштиришни ҳозирги 48 млн тоннадан 90 млн тоннага етказишни режалаштирмоқда, бу қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш учун шароит яратиши керак. Тегишли таклифлар 25-ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган, улар асосида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

2030-йилгача яна 200 минг гектар ерни қишлоқ хўжалиги айланмасига қайтариш, шундан 50 минг гектарини 2027-йилдаёқ ўзлаштириш мўлжалланган. Ҳозир бир бош қорамол учун йилига 6,5 тонна озуқа талаб этилса-да, амалда бу кўрсаткич 4 тоннадан ошмайди, гўшт таннархининг 30 фоизи эса озуқа харажатларига тўғри келади.

«Аввало, бундан кўзланган асосий мақсад — аҳолимиз учун гўшт нархини арзонлаштиришдир», — деди Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш қўмитаси вакили Азизбек Урунов.

UZBNEWS иловасида ўқиш