С&П Франсия рейтинги прогнозини «барқарор»дан «салбий»га ўзгартирди
С&П Глобал Ратингс рейтинг агентлиги жума куни Франсия кредит рейтинги прогнозини «барқарор»дан «салбий»га ўзгартирди. Бунда мамлакатнинг суверен рейтинги А+/А-1 даражасида сақлаб қолинди, бироқ салбий прогноз ўрта муддатда рейтинг яна пасайтирилиши хавфини оширади.
Агентлик қарорини «иқтисодий ўсиш истиқболлари мўтадил бўлган шароитда давлат қарзининг ортиши» билан изоҳлади, Франсия расмий статистика бюроси ИНСЕЭ жума куни эълон қилган маълумотларга кўра эса мамлакат иқтисодиёти техник ретсессияга кирган. С&П, шунингдек, 2027-йилги президентлик сайловидан кейин ҳам сиёсий парокандалик сақланиб қолиши хавфи юқорилигини таъкидлади.
Агентлик Франсиянинг давлат қарзи келаси йил ҳам ўсишда давом этишини ва 2029-йилгача кредиторларга тўланадиган фоизлар аста-секин ошиб боришини кутмоқда.