UZBNEWS

Ўзбекистонга 10 ойда ўқиш учун 57,6 минг хорижлик келди

2026-йилнинг январь–октябрь ойларида 57,6 минг нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди — дейилади Миллий статистика қўмитаси маълумотида. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробар кўп.

Жорий йилнинг 10 ойида таълим олиш учун келган хорижий фуқароларнинг асосий қисми Туркманистон ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган. Маълумотларга кўра, хорижлик талабалар орасида Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон вакиллари салмоқли улушни ташкил этмоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш