Путин «Сиркон» гипертовуш ракеталари билан жиҳозланган янги атом сув ости кемасини тақдим этди
Россия президенти Владимир Путин «Перм» атом сув ости кемасини тақдим этди, Москва уни Россиянинг «Сиркон» гипертовуш ракеталари билан жиҳозланган биринчи кема деб даъво қилмоқда. Жума куни Северодвинск шаҳридаги «Севмаш» кемасозлик заводида бўлиб ўтган байроқ кўтариш маросими кеманинг ҳарбий-денгиз флотига расман топширилганини англатди — дейилади Кремл тарқатган видеода.
Путиннинг сўзларига кўра, 2030-йилгача флотга яна бешта атом сув ости кемаси, жумладан «Перм» каби учта «Ясен-М» синфидаги кема қўшилади. «Россия дунёда бундай қудратли атом сув ости кемаларини, глобал аҳамиятга эга қуролларни ярата оладиган саноқли давлатлардан бири», — деди у.
Путин, шунингдек, Россия ҳарбий-денгиз флотини модернизация қилишни давом эттиришини маълум қилди.