UZBNEWS

Қозоғистонда блогер Санжар Боқаев 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

Олмаота шаҳар Олмали туман суди 27-ноябрь куни Қозоғистондаги таниқли сиёсий фаол ва блогер Санжар Боқаевни 10 йил озодликдан маҳрум қилди ҳамда унга медиавий, оммавий ва ҳуқуқ ҳимояси фаолияти билан шуғулланишни тақиқлади. У ўта йирик миқдорда фирибгарлик, ўғрилик, дарахтларни ноқонуний кесиш ва била туриб ёлғон маълумот тарқатишда айбдор деб топилди, жиноий даромадларни легаллаштириш моддаси бўйича эса даъво муддати ўтгани сабабли жавобгарликдан озод этилди.

Прокуратура унга 12 йил қамоқ жазоси тайинлашни сўраган эди. 44 ёшли Боқаев 18-март куни АҚШдан қайтгач Олмаотада ушланган, у барча айбловларни рад этиб, ишни сиёсий мақсадли деб атаган — дейилади хабарда.

Боқаев сўнгги йилларда коррупсия, давлат харидлари ва бюджет маблағларининг сарфланишига оид терговлари билан машҳур бўлган.

UZBNEWS иловасида ўқиш