Ғазода Исроил ҳужумларида тўрт киши ҳалок бўлди, Ҳамас раҳбарининг ўғли омон қолди
Исроилнинг жума куни Ғазо секторига берган зарбаларида тўрт фаластинлик ҳалок бўлди, Ҳамас раҳбари Халил ал-Ҳайянинг оиласига берилган ҳаво зарбасидан эса унинг ўғли Иззеддин ал-Ҳайя омон қолди. Ҳамас расмийси Басем Наимнинг сўзларига кўра, 29 ёшли Иззеддин ва унинг оиласи тонг пайтидаги зарбадан омон қолган, Ҳамас манбалари эса бир неча қариндош, жумладан, Ҳамас раҳбарининг келини яраланганини маълум қилган.
Наим Иззеддинни Ҳамас раҳбарининг тирик қолган охирги ўғли деб атади, унинг тўрт ака-укаси турли йилларда Исроил кучлари томонидан ўлдирилган. Ҳамас ҳужумни қоралаб, уни Исроилнинг 2025-йил октябрда келишилган ўт очишни тўхтатиш битимини барбод қилишга уриниши деб баҳолади.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, битим кучга кирганидан бери Исроилнинг уни бузиши оқибатида камида 1705 фаластинлик ҳалок бўлган, 6163 киши яраланган.