Фюри менежери: Жошуа жанг бўлишини аниқлаш учун қўнғироқ қилган
Тайсон Фюрининг менежери Спенсер Браун Энтони Жошуа унга қўнғироқ қилиб, уларнинг жанги бўлиб ўтиш-ўтмаслигини сўраганини маълум қилди. Бунга Фюрининг рафиқаси Парис Фюри Нетфлихънинг янги ҳужжатли филмида эри шизофренияга чалинганини айтгани сабаб бўлган.
Кейинроқ Парис Фюри бу гапини қайтариб олиб, Фюрида бундай касаллик йўқлигини ва унга ҳеч қачон бундай ташхис қўйилмаганини таъкидлади. Британия бокс назорати кенгаши жума куни 38 ёшли Фюрига жанг қилишга рухсат берганини ва у жанг олдидан ўтказиладиган текширувлардан ўтганини эълон қилди.
«Миллион фоиз, шунчаки келинглар.