UZBNEWS

Тошкентдаги бокс Жаҳон кубоги финалида ўзбекистонликларнинг рақиблари аниқланди

28-ноябрдан 3-декабргача Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари вакилларининг дастлабки рақиблари аниқланди, ҳар икки жамоа мусобақада тўлиқ таркибда иштирок этади. Жумладан, 50 кг вазнда Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик Даниял Сабит билан, 85 кг вазнда Норбек Абдуллаев россиялик Идар Жанилов билан беллашади.

Аёллар ўртасида Ҳуморабону Мамажонова, Азиза Зокирова ва Руҳшона Парпиеванинг рақиблари Россия вакиллари бўлди. Турнирда 31 мамлакатдан 142 нафар боксчи иштирок этади — мусобақа Жаҳон бокс ташкилоти (World Бохинг) томонидан ташкил этилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш