Қариндошлар: Эронда қамалган эгизак опа-сингиллар қийноққа солинган
Эронда 2026-йил январидаги намойишлардан кейин ҳибсга олинган 21 ёшли эгизак опа-сингиллар Таранеҳ ва Румина Раҳимийлар қамоқда қаттиқ калтакланган ва қийноққа солинган, — деб маълум қилди уларнинг қариндошлари. Опа-сингиллар 24-январь куни Исфаҳонда ҳибсга олинган, Таранеҳ ўлим жазосига, Румина эса 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган, иккаласи ҳам айбловларни рад этган.
Амнестй Интернатионал маълумотига кўра, Таранеҳ терговчилар эгизагини зўрлаш билан таҳдид қилганидан кейин мажбурий иқрорномани имзолаган ва ўлим ҳукми айнан шу иқрорга асосланган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг огоҳлантиришича, Теҳрон намойишлар билан боғлиқ камида 39 кишини қатл этган, яна 120 дан ортиқ киши ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Опа-сингиллар 2026-йил октябрида Европа парламентининг Сахаров мукофотига номзодлар қисқа рўйхатига киритилган эди.