UZBNEWS

Мексика ДЕА ишонч линияси сабабли АҚШга расмий шикоят қилди

Мексика АҚШ Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси (ДЕА) наркотик савдогарлари ва мексикалик амалдорлар коррупсияси ҳақида маълумот йиғиш учун очган ишонч линияси юзасидан АҚШга расмий шикоят йўллади — деди Мексика президенти Клаудия Шейнбаум. Унинг сўзларига кўра, ташқи ишлар вазири Хуан Рамон де ла Фуэнте АҚШнинг Мексикадаги элчиси билан боғланган, элчи эса масалани ўрганишини айтган.

«Биз АҚШ билан муносабатларимиз бўйсунишга эмас, мувофиқлаштиришга асосланганини аниқ айтганмиз» — деди Шейнбаум. ДЕА бу ҳафта Синалоа штатидаги жиноий гуруҳлар аъзолари, коррупсияга алоқадор амалдорлар ва наркотик савдогарлари билан ҳамкорлик қилаётганлар ҳақида маълумот сўраб, Сигнал, WhatsApp ва электрон почта орқали махфий ишонч линиясини эълон қилган эди.

Шейнбаум АҚШни аввало ўз ҳудудидаги гиёҳвандлик ва жиноий гуруҳларга қарши курашга эътибор қаратишга чақирди.

UZBNEWS иловасида ўқиш