Ибитса яқинида дизел ташиган танкер ағдарилди, бир киши ҳалок бўлди
Пайшанба куни Испаниянинг Ибитса ороли яқинида 7 минг тоннагача дизел ёқилғиси ташиган танкер ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Испания расмийлари экологик жиҳатдан қимматли Ўрта ер денгизи сувларига етиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўрмоқда — дейилади хабарда.