Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати плей-оффига чиқди
Ўзбекистон У-17 терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида плей-офф босқичининг сўнгги, 32-йўлланмасини қўлга киритди. Сергей Чигодаев шогирдлари «Э» гуруҳида 3 очко билан 3-ўринни эгаллаб, энг яхши учинчи ўрин соҳиблари рейтингида 8-ўринни банд этди.
«Оқ бўрилар» гуруҳ босқичида бир ғалаба ва иккита мағлубият қайд этиб, 8 та гол урди ва 7 та тўп ўтказиб юборди. 1/16 финалда жамоа гуруҳда юз фоизлик натижа қайд этган ва жавобсиз 22 та гол урган Испания билан тўқнаш келади.
1/16 финал баҳслари 30-ноябрь ва 1-декабрь кунлари ўтказилади, Сухроб Садиржонов эса 4 та гол билан терма жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.