Трамп Путинни нега дўстим деб атаганини тушунтирди
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш учун Владимир Путин ҳақида кескин гапиришдан тийилаётганини айтди. 26-ноябрь куни журналистлар саволига жавоб берар экан, у етакчилар ўртасидаги очиқ адоват музокараларни қийинлаштириши мумкинлигини таъкидлади.
«Бу можарони ҳал қилишдаги энг катта қийинчилик — икки етакчининг бир-бирига нафрати», — деди Трамп, Путин ва Зеленскийни назарда тутиб. Унинг сўзларига кўра, у Россияга нисбатан доим қаттиққўл бўлиб келган, аммо келишувга эришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 19-ноябрь куни Хитойда ўтган APEC саммитида Трамп Путин билан учрашиб, уни дўстим деб атаган эди.