Испания сайлови олдидан Санчес сўровномаларга қарамай ғалабага ишонч билдирди
Испания Бош вазири Педро Санчес якшанба куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги умумий сайловда чап кучлар кўпчиликни қўлга киритишига ишонч билдирди. «Мағлуб бўлишимизни тасаввур ҳам қила олмайман», — деди у жума куни СЕР радиосига берган интервюсида.
Санчеснинг сўзларига кўра, ички маълумотлар у бошчилик қилаётган Испания сотсиалистик ишчи партияси энг кўп овоз олишини кўрсатмоқда. Бироқ тақиқ кучга киргунга қадар эълон қилинган деярли барча сўровномалар консерватив Халқ партияси ва ўта ўнг Вох партиясининг эҳтимолий коалицияси аниқ устунликка эга эканини кўрсатган.
Испанияда сайловдан олдинги беш кун ичида сўровнома натижаларини эълон қилиш қонун билан тақиқланган, шанба куни эса ташвиқот тақиқланадиган «мулоҳаза куни» бўлади.