Тадқиқот: 2023–2024-йилларда дунёда ер усти сувлари рекорд даражада камайган
Science журналида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, 2023–2024-йилларда дарё ва кўллардаги сув sathi 1991-йилдан, яъни маълумот йиғиш бошланганидан бери кузатилмаган суръатда пасайган. Хитой Фанлар академияси бошчилигидаги олимлар 150 га яқин дарё ҳавзаси ва 1,2 миллионга яқин кўл ва сув омборини ўрганиб, глобал дарё оқими ўртача даражадан тахминан 5,7 фоизга, кўл ва сув омборларидаги сув эса 9,5 фоизга камайганини аниқлаган.
Энг кўп зарар кўрган минтақа Лотин Америкаси бўлган, қурғоқчилик одатда сероб ёғингарчиликли Амазонияни ҳам қамраб олган. Франсияда тахминан 1,5 миллион киши сув таъминоти пастлигидан азият чекмоқда, 89 мингга яқин киши эса камида битта фавқулодда чеклов остида яшамоқда — дейилади мамлакат атроф-муҳит вазирлиги маълумотида.
БМТ маълумотига кўра, дунёда 2 миллиарддан ортиқ киши хавфсиз ичимлик сувидан фойдалана олмайди.