UZBNEWS

«Лукоил» хорижий активларини Тодд Боэли бошчилигидаги консорсиумга сотишга келишди

Россиянинг йирик нефт компанияларидан бири «Лукоил» хорижий активларини америкалик молиячи Тодд Боэли бошчилигидаги инвесторлар консорсиумига сотиш бўйича келишувга эришди. Битим суммаси тахминан 10 млрд доллар бўлиши керак, бироқ консорсиум тўловни пул билан эмас, «Лукоил»нинг 2022-йилдан бери музлатилган қимматли қоғозлари билан амалга оширади.

Қоғозлар БААдаги эскроу-ҳисобга ўтказилиб, беш йилга музлатилади, компания уларга бу муддатдан олдин фақат санксиялар бекор қилинган тақдирдагина эга бўла олади. Битимни АҚШ ҳукумати маъқуллаши керак, АҚШ Молия вазирлигининг OFAC бошқармаси текшируви эса бир йилгача чўзилиши мумкин — деб ҳисоблайди Боэли.

Сотув предмети Австрияда рўйхатдан ўтган ЛУКОИЛ Интернатионал GmbH бўлиб, у орқали компания 11 мамлакатдаги қазиб олиш корхоналари, Нидерландия, Болгария ва Руминиядаги заводлар ҳамда АҚШ ва Европадаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғига эгалик қилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш