УЭФА Европа Лигасидаги мухлислар тўқнашувлари юзасидан инспекторлар тайинлади
УЭФА Европа Лигаси доирасидаги «Марсел» — «Левски» (1:0) ва «Бешиктош» — «Ҳапоэл» (2:1) учрашувларида юз берган тартибсизликлар юзасидан расмий баёнот берди. «Марсел» мухлислари «Левски» ишқибозларига ҳужум қилган, оқибатда болгариялик 10 нафардан ортиқ мухлис жароҳатланган.
Бошқа учрашувда стадион хавфсизлик хизмати «Бешиктош» мухлисидан Фаластин байроғини олиб қўймоқчи бўлгач, муштлашув юзага келган ва полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. «Зўравонлик, тажовузкорлик, нафрат, шунингдек, провокацион, камситувчи ёки экстремистик хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай шакли футболда мутлақо қабул қилинмайди», — дейилади баёнотда.
УЭФА ҳодисаларни интизомий тартибда ўрганиш учун этика ва интизом масалалари бўйича инспекторларни тайинлаган.