UZBNEWS

Шавкат Мирзиёев Осиё велоспорт конфедерациясининг олий мукофотини олди

Президент Шавкат Мирзиёев 27-ноябрь куни Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лаппартянни қабул қилди ва учрашув якунида Осиё велоспорт конфедерациясининг олий фахрий мукофоти — «Президент мукофоти»ни қабул қилиб олди. Мукофот велоспортни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган катта ҳиссаси учун топширилди.

Музокараларда Давид Лаппартян Ўзбекистонда велоспорт ва паравелоспорт йўналишларидаги ютуқларга, спорт инфратузилмасини барпо этиш ҳамда ёшларни велоспортга жалб қилиш борасидаги ишларга юксак баҳо берди. Томонлар спортчилар ва мураббийларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар, Тошкентда Жаҳон велоспорт марказининг минтақавий филиалини очиш истиқболлари ҳамда қўшма «йўл харитаси» доирасида Ўзбекистонда йирик халқаро мусобақалар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш