Кениядаги секта раҳбари яна 123 издошининг ўлимида айбдор деб топилди
Кениянинг Момбаса шаҳридаги суд ўзини пастор деб атаган секта раҳбари Паул Маккензини 123 нафар издошининг ўлимида беихтиёр одам ўлдиришда айбдор деб топди. Суд қарорига кўра, у 2021-йил январидан 2023-йил сентябригача Шакаҳола ўрмонида вояга етган издошларига ўлгунча очлик қилишни буюрган.
Шу ой бошида Маккензи худди шу иш доирасида 191 кишини, асосан болаларни ўлдиргани учун 200 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Суд унинг рафиқаси Рода Мумбуа Мавей билан бирга яна 29 кишини ҳам айбдор деб топди, 60 нафар судланувчи оқланди.
Маккензи 2023-йилда саёз қабрлардан 400 дан ортиқ жасад топилганидан кейин ҳибсга олинган, унинг адвокатларидан бири ҳукм устидан шикоят қилинишини маълум қилди — дейилади Реутерс хабарида.