Смоленск ҳалокати: экспертлар портлашни истисно қилиб, қўнишдаги хатоларни аниқлади
Халқаро экспертлар гуруҳи 2010-йилда Полша президенти Лех Качинский ва унинг рафиқаси билан бирга 96 кишининг ҳаётига зомин бўлган Смоленск авиаҳалокати сабаби сифатида портлашни истисно қилди. Уларнинг хулосасига кўра, ҳалокатга беқарор қўниш, самолётнинг ҳақиқий баландлигини нотўғри баҳолаш, минимал баландликдан пастга тушишни давом эттириш ва қўнишни тўхтатиш ҳақидаги кечиккан қарор сабаб бўлган, — деди Полша Миллий прокуратураси вакили Пшемислав Новак.
Ҳисоботни АҚШ, Буюк Британия, Ирландия ва Венгриядан 22 нафар эксперт тайёрлаган, бироқ Новак бу прокурорларнинг эмас, айнан экспертларнинг хулосаси эканини таъкидлади. Собиқ мудофаа вазири Антони Матсеревич хулосаларни рад этди, Бош вазир Доналд Туск эса ҳалокат сабаблари 2011-йилдаёқ комиссия томонидан аниқланганини билдирди.
Тергов давом этмоқда, уч нафар россиялик зобит авиаҳалокатга сабаб бўлишда гумонланиб, ҳибсга олиш ордери асосида қидирувда.