UZBNEWS

Қозоғистон Тошкент ҳавоси ифлосланишига оид Ўзгидромет даъвосини рад этди

Қазгидромет Тошкент ҳавосини Қозоғистондан келган чанг ифлослантираётгани илмий жиҳатдан исботланмаганини маълум қилди. Бундан олдин Ўзгидромет 17–21-ноябрь кунлари чегараолди мониторинг стансияларида ПМ2.5 ва ПМ10 заррачаларининг юқори кўрсаткичлари кузатилганини, чанг массалари Қозоғистон ҳудудидан ҳаво оқимлари орқали кириб келаётганини хабар қилган эди.

Қозоғистонлик мутахассислар 15–22-ноябрь оралиғидаги ҳаво массалари траэкторияларини АҚШнинг НОАА ҲЙСПЛИТ модели ёрдамида таҳлил қилиб, Қозоғистондан Тошкентга ҳаво ўтганини тасдиқловчи далил топилмаганини билдирган. Қазгидромет маълумотига кўра, ўша кунларда Бухоро, Навоий, Жиззах ва Самарқандда заррачалар миқдори Тошкентдагидан юқори бўлган, ифлосланиш эса Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисми ва Эрон томондан келаётган бўлиши мумкин.

Мавзу икки давлат ижтимоий тармоқларида қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

UZBNEWS иловасида ўқиш