Бразилия Макроннинг гўштни «допинг қилинган» деб атаганидан афсусланди
Бразилия ҳукумати Франсия президенти Эммануэл Макроннинг бразилиялик гўштни «допинг қилинган» деб атаган баёнотидан афсусда эканини билдирди. Баёнотда Макроннинг сўзлари «нотўғри маълумот тарқатиши ва Бразилияда ҳайвон оқсили ишлаб чиқариш бўйича кенг маълум техник ва илмий далилларга зид келиши» айтилган, — дейилади Бразилия ҳукумати баёнотида.
Макрон чоршанба куни Елисей саройида фермерлар касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда Европа Иттифоқининг сентябрда кучга кирган бразилиялик гўшт ва парранда маҳсулотлари импортига чекловларини олқишлаган. ЙИ бу маҳсулотларни чорвачиликда антимикроб воситалардан фойдаланилгани сабабли тақиқлаган.
Бразилия ўнлаб йиллардан бери ЙИга ҳайвон оқсили етказиб келаётгани ва гўштни 177 бозорга экспорт қилишини таъкидлаб, Франсияни илмий далиллар асосида ўз позициясини қайта кўриб чиқишга чақирди.