Тошкентда Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йилининг очилиш маросими бўлди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентда «2027-йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили»нинг очилиш маросимида иштирок этиб, «БМТ Туризм» бош котиби Шайха Ал Новайс ва хорижий делегациялар вакилларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди. «Биз меҳмонларни яхши кўрамиз.
Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани», — деб ёзди Саида Мирзиёева. 2027-йил БМТ Бош Ассамблеясининг 2024-йилда Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияси асосида Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилинган, ташаббусни 80 дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлаган.
Маросимда ўқиб эшиттирилган Президент табригида 2026-йилнинг дастлабки 10 ойида мамлакатга 11,6 миллион нафар сайёҳ ташриф буюргани, туристик хизматлар экспорти 6 миллиард долларга етгани маълум қилинди.