Норсе Atlantic Airways банкрот бўлди ва барча рейсларини бекор қилди
Норвегиянинг Норсе Atlantic Airways авиакомпанияси банкротлик тўғрисида ариза берди ва келгусидаги барча рейсларини бекор қилди. Компания сайтида йўловчиларга аэропортларга келмаслик ҳақида хабар эълон қилди.
Компания бош директори Эйвинд Роалднинг Осло фонд биржасига баёнотига кўра, кенгаш муаммога ечим топиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларга қарамай банкротлик тўғрисида қарор қабул қилган. Февраль ойида Эрон уруши бошланганидан кейин нефт нархи ошиб, авиаёқилғи нархи икки баравар қимматлашгани компания молиясига жиддий зарба берган.
Бундан бир кун олдин Норсе рейсларни тўхтатган, жума куни эса лизинг берувчилар компания паркидаги 12 та самолёт бўйича шартномаларни бекор қилиш ҳақида хабарнома юборган.