Мисрда танкер билан тўқнашувда ҳалок бўлган 31 киши учун жаноза ўқилди
Қоҳирадаги Ал-Азҳар масжидида жума куни автомобил танкер билан тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлган 31 киши учун жаноза намози ўқилди. Тўқнашувдан сўнг танкер портлаб, алангага айланган.
Ҳалокатда яна 26 киши жароҳат олган. Бу фожиа Мисрда поездлар тўқнашуви етти кишининг ҳаётига зомин бўлганидан уч ҳафтага етмаган вақт ўтиб содир бўлди.