UZBNEWS

Лукашенко: Путин мантиқи бўйича Россияни Мўғулистонга қайтариш керак бўлади

Беларус Президенти Александр Лукашенко Россиянинг Украина ҳудудларига тарихий асослар билан даъво қилишини шубҳа остига олиб, шу мантиққа кўра Россиянинг ўзини Мўғулистонга қайтариш керак бўлишини айтди. — деди у франсуз «Ле Поинт» журналига берган интервюсида. Унинг сўзларига кўра, рус ерлари бир пайтлар мўғул-татарлар ҳукмронлиги остида бўлган, шарқий славян давлатчилиги эса ҳозирги Украина ҳудудидаги Киев Русига бориб тақалади.

Кейинроқ Лукашенко фикрини юмшатиб, Путин буни «жуда яхши тушунишини» ва унинг сўзлари нотўғри талқин қилинаётганини таъкидлади. У, шунингдек, минтақа халқлари учун умумий келажак зарурлиги борасида Москва позициясини қўллаб-қувватлашини билдирди.

UZBNEWS иловасида ўқиш