АҚШ Миллий соғлиқ институтлари глифосатни саратон билан боғловчи тадқиқотлар эълон қилди
АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институтлари (НИҲ) дунёда энг кўп қўлланиладиган пеститсид ва Роундуп таркибидаги фаол модда глифосатни саратон билан боғловчи учта тадқиқот эълон қилди. НИҲ янги тажрибалар ўтказмаган, балки дунё бўйича ўн йилликлар давомидаги илмий адабиётларни тизимли таҳлил қилган: одамларда қон саратони билан боғлиқлик, ҳайвонларда эса пеститсид бир неча турдаги ўсмаларни келтириб чиқаргани аниқланган.
Бу хулосалар АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг (ЭПА) глифосат кансероген эмаслиги ҳақидаги яқиндаги хулосасига зид келади. Суд 2022-йилда ЭПА хулосаларини бекор қилиб, хавфни қайта баҳолашни буюрган ва агентлик бу ишни ҳозир олиб бормоқда.
Роундуп маҳсулотини сотувчи Баер шўба компанияси эса ЭПА ва бошқа соғлиқни сақлаш идоралари глифосат саратон келтириб чиқармаслигини аввал бир неча бор тасдиқлаганини таъкидлади — дейилади компания баёнотида.