UZBNEWS

АҚШда Шукрона куни бўрон сабабли 450 дан ортиқ рейс бекор қилинди

26-ноябрь куни кечқурун, Шукрона кунида АҚШнинг шарқий ҳудудларига кучли шамол, жала ва қирғоқбўйи сув тошқинлари билан бўрон ёпирилиб келди. Электр таъминотидаги узилишлар энг юқори нуқтага чиққанда қарийб миллион хонадон электрсиз қолди, энг кўп зарар кўрган штат Пенсилвания бўлди.

Пайшанба куни 2500 дан ортиқ рейс кечиктирилди, 450 дан ортиғи бекор қилинди — дейилади Flightaware.com маълумотларида. Вашингтонда бу Шукрона куни кузатувлар тарихидаги энг ёмғирли кун бўлди, Рейган номидаги Миллий аэропортнинг учиш-қўниш йўлакларини сув босди.

Ню-Ёрк каби айрим шарқий штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, анъанавий Macy’s паради эса 100 йил ичида илк бор шанба кунига кўчирилди — деб қайд этади Реутерс.

UZBNEWS иловасида ўқиш