UZBNEWS

Манчестер Юнайтед Бруну Фернандеш шартномасини 2028-йилгача узайтирди

Манчестер Юнайтед сардори Бруну Фернандеш билан шартнома бўйича бир йиллик опсияни фаоллаштириб, муддатни 2028-йилгача узайтирди — дейилади хабарда. Унинг амалдаги битими келаси ёзда тугаши керак эди, энди хориж клублари 1-январдан у билан олдиндан музокара олиб бора олмайди.

Фернандеш сешанба куни янги шартнома бўйича музокаралар тўхтатилганини тасдиқлаган, манбалар улар клубнинг лига ҳолати яхшилангач қайта бошланишини айтмоқда. Португалиялик яримҳимоячи 2020-йил январда «Спортинг»дан келганидан бери МЮ сафида 343 ўйин ўтказиб, 115 гол урган.

UZBNEWS иловасида ўқиш