Ким Чен Ин: ядро қуроли ишлаб чиқаришда рекорд даражага эришилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядро қуроли ишлаб чиқаришда рекорд даражага эришилганини маълум қилди ва жанговар тактик ядровий аслаҳадан фойдаланиш имконини таъминлаш зарурлигини қайд этди — дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида. У Ядровий қуроллар институтига ташрифи чоғида 2026-йилги фаолият бўйича хулоса ҳисоботини тинглагани ва турли такомиллаштирилган ҳарбий маҳсулотларнинг мақсади ҳамда техник хусусиятларини кўриб чиққани айтилди — дейилади хабарда.
Ким маҳаллий олимлар эришаётган технологик ютуқлар ядро қуролининг сифат ва миқдор жиҳатдан яхшиланишига бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.