UZBNEWS

Бахтиёр Саидов Даниянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Даниянинг мамлакатимиздаги янги элчиси Ларс Туэсендан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, — дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати. Томонлар сиёсий мулоқотни ривожлантириш ҳамда савдо айланмасини кенгайтириш ва инвестицияларни жалб этиш юзасидан икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Бахтиёр Саидов Данияни Европадаги истиқболли ҳамкорлардан бири сифатида қайд этди ва жорий йил октябрида Дания ТИВ раҳбари Ларс Лекке Расмуссеннинг ташрифи ўзаро муносабатларга янги суръат берганини таъкидлади. Шунингдек, томонлар турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш имкониятларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

UZBNEWS иловасида ўқиш